Ўзбекистоннинг энг арзон бензинга эга давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

«GlobalPetrolPrices» портали дунёдаги энг арзон бензинга эга давлатларни эълон қилди. Унда Ўзбекистон 34-ўринни эгаллади.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, рўйхатдан 170 та давлат ўрин олган. Ўзбекистонда 1 литр бензин нархи 0,883 долларга баҳоланган. Дунё бўйлаб бензиннинг ўртача нархи 1 литр учун 1,32 долларни ташкил қилган. Турли мамлакатларда бензин нархида сезиларли фарқ бор.

Порталга кўра, бой мамлакатларда нархлар юқори бўлса, қашшоқ ҳамда нефть ишлаб чиқариб, экспорт қилувчи мамлакатларда нархлар сезиларли даражада паст бўлади. Энг арзон бензин Венесуэлада — бир литр учун 0,025 доллар. Кўрсаткич Ливияда 0,032 доллар ва Эронда 0,051 доллар бўлган. Қозоғистон 1 литр учун 0,393 доллар билан 8-ўринни қайд этган. Туркманистонда бензин 0,428 доллар (10-ўрин), Қирғизистонда 0,634 доллар, Афғонистонда 0,907 долларга (37-ўрин) баҳоланган.

Аввалроқ Қозоғистон ҳукумати бензин ва бошқа ёнилғиларга акциз солиғини оширмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон 11 ойда қанча бензин сотиб олгани маълум қилинган.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Янгиликлар13:59 | 27.1.23
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди