11:00 | 18.03.22 250

Президент нега иқтисодчини ССВ вазири этиб тайинлаганини айтди

«Жойлардаги раҳбарларимиз, ҳукуматимиз, президент бу соҳага жиддий қарамаса, эртага кеч бўлади», — дейди давлат раҳбари

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида нима учун иқтисодчини соғлиқни сақлаш вазири этиб тайнлагани сабабини айтди. Бу ҳақда унда иштирок этаётган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Президент жойлардан соҳани ривожлантиришга оид 25 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббус, cаволлар келганини маълум қилди. Шу пайтга қадар келиб тушган мурожаатларнинг 85 фоизи ҳал қилинганини таъкидлади.

«Нима учун мен иқтисодчини вазир қилиб қўйдим. Трансформация жараёни кетяпти. Биз соҳадаги ҳисоб-китобни жойига қўйишимиз керак. Жойлардаги раҳбарларимиз, ҳукуматимиз, президент бу соҳага жиддий қарамаса, эртага кеч бўлади. Бу — аксиома», — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент хусусий тиббиётга енгиллик берилгани учун уларнинг сони, хизмат сифати ортганини қайд этди. Соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги «касалликлар»га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.