Путин Қримнинг аннекция қилиниши ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин Қрим ва Россиянинг бирлашиши тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, Путин Қрим ва Севастополнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган йиғилишда бу ҳақда гапирган.

«Қрим ва Севастополдагилар йиғилиб, ғалаба қозонди. Улар онгли тарзда Россия билан бирга бўлишни танлади. Ўтган йиллар бу танлов нақадар тўғри ва ўз вақтида бўлганини исботлади. Бугун Донбассда нима содир бўлаётганига эътибор қаратишнинг ўзи кифоя ва ҳамма нарса дарҳол аён бўлади», — деган Россия раҳбари.

Шунингдек, учрашув давомида Путин Қрим ва Севастополни ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш муддатини 2030 йилгача узайтиришни таклиф қилган.

Аввалроқ Кремль Путинни жиноятчи деганларга жавоб қайтарганди. Шунингдек, Путин Украинадаги урушни тўхтатиш шартини айтганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди