Жаҳон - 12:50 · 18.03.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тегажаклик қилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15 март куни 42 ёшли ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тегажаклик қилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «vm.ru»

Маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган кун полицияга номаълум эркак 12 ёшли қизга тегажалик қилгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳолат юзасидан полиция томонидан жиноят содир этишда гумонланиб, 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда вояга етмаган қизнинг номусига теккан ўзбекистонлик йигит қўлга олинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит одам ўғирлашга уринганди.

Bugun — LIVE