Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида қанча бемор қолгани айтилди

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида 560 нафарга яқин бемор қолди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, бугунги кунда Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида жами 556 нафар бемор бўлиб, уларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.

«Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди. Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40–45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30–35 нафари соғаймоқда. Ваҳоланки, жорий йилнинг январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият анчагина мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300–400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200–300 нафари госпитализация қилинган эди», — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.

Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан, иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўляпти. Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.

«Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Сабаби коронавирус мутацияга учрашини инобатга олсак, вазият тез ўзгариши мумкин», — дейди Ҳусанов.

Аввалроқ Япониядан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза «AstraZeneca» вакцинаси келтирилгани хабар қилинганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023