ДХХ Самарқандда давлат хизматлари агентлиги ходимини пора билан ушлади
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти Иштиҳон тумани давлат хизматлари маркази ходимини пора билан ушлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Иштихон туман маркази катта мутахассиси Р.Б. пора билан ушланган.
Қайд этилишича, 1995 йилда туғилган Р.Б. Каттақўрғон туманида яшовчи Р.Ш. билан тумандаги МЧЖнинг ер майдони ҳудудида тадбиркорлик учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 12 минг доллар талаб қилган.
У келишилган пулдан 6 минг долларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ДХХ Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходимини 20 минг доллар пора билан ушлагани хабар қилинагнди.