Жиззахда ҳайдовчи машинанинг рақамини ўзгартириб ҳаракатлангани аниқланди — видео
Жиззахда машинасининг рақамини ўзгартириб ҳаракатланган навоийлик ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи автомобиль рақамини «509»,«559», «505» қилиб бошқариб юрган. У машинасида 130–140 километр/соат тезлик атрофида ҳаракатланган. Жарима қоидабузар ҳайдовчи сабаб бошқа фуқаронинг манзилига борган. Жарималар миқдори умумий 13 миллион сўмни ташкил қилган
Жиззах вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг суриштируви давомида ҳолатга аниқлик киритилган.Тегишли чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда аёл ҳайдовчи «Nexia-3» рақамини қоғоз билан беркитиб ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди.