Озиқ-овқат танқислиги, инсон ҳуқуқларининг бузилиши: БМТ Шимолий Корея бўйича ҳисобот берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 18 март куни Шимолий Корея озиқ-овқат ва инсон ҳуқуқлари бўйича жиддий муаммога дуч келаётгани ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда «UPI» хабар берди.

Фото: «Quora»

Маълум қилинишича, ташкилотнинг Шимолий Корея бўйича махсус маърузачиси Томас Ожеа Қуинтана олти йил давомида давлатдаги шароит ёмонлашганини айтган.

«Мамлакатнинг янада яккаланиб қолиши шароитида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани, хусусан, озиқ-овқат инқирозининг кучайиши ва одамлар эркинлиги устидан назорат кучайишидан жиддий ҳавотирдамиз», — деган у.

Ҳисоботда айтилишича, аҳолининг 41 фоиздан ортиғи озиқ-овқат билан таъминланмаган, 6–23 ойлик болаларнинг атиги 29 фоизи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган озуқани олади. Корея миллий бирлашиш институти маълумотига кўра, 2021 йили Шимолий Кореяда озиқ-овқат ишлаб чиқариш 4,6 миллион тоннани ташкил этган. Аммо мамлакат аҳолисини озиқлантириш учун 6 миллион тоннадан ортиқ озуқа керак.

Ҳисоботда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилишининг кучайиши, жумладан, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, қийноқлар, мажбурий меҳнат, сўз, дин ва ҳаракат эркинлиги чеклангани ҳақида маълумот берилган.

Таъкидланишича, Шимолий Кореядан қочганларнинг Жанубий Кореяга оқими сўнгги икки йил ичида деярли тўхтаб қолган, 2021 йилда қочқинлар сони 63 нафарга етган, бу 2019 йилга нисбатан 1047 нафарга кам. Ҳозирда Хитойда 1500 га яқин шимолий кореяликлар ҳибсда сақланмоқда ва улар чегара қайта очилгандан кейин ватанига қайтарилиши, у ерда сиёсий қамоқхоналарда қаттиқ жазоланиши қайд этилган. БМТ расмийси Хитойдан уларни Шимолий Кореяга топширмасликни сўраган.

Аввалроқ Шимолий Корея аҳолисидан Ким Чен Иннинг туғилган кунига аталган ширинликлар учун пул йиғилганди. Шунингдек, Шимолий Корея фуқароларига кулиш тақиқланганди.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди