Жаҳон, Илм-фан - 22:51 · 19.03.2022

Россияда янги «Конвасэл» вакцинаси руйхатдан ўтди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги «Конвасэл» коронавирусга қарши инновацион вакцинани рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Anadolu»

Маълум қилинишича, ушбу вакцина Федерал Тиббиёт-биология агентлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. «‘Конвасэлʼ SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарадиган коронавирус инфекциясининг олдини олишга мўлжалланган рекомбинант субунит вакцинадир», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, препарат 21 кунлик интервал билан икки марта қўлланилади, у 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган одамларга мўлжалланган.

Аввалроқ АҚШда вакцина олган ўсмирларда синдром аниқлангани маълум қилинганди. Шунингдек, Ҳиндистонда «омикрон» штамига қарши вакцина ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE