Шавкат Мирзиёев солиқ тизимидаги муаммолар ва ютуқларга тўхталди
Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида 18 март кунги йиғилишида солиқ тизимидаги муаммолар ва ютуқларга тўхталди.

«Ўзбекистон 24» телеканалидаги «Менимча» кўрсатувида давлат раҳбарининг солиқ тизимига бағишланган йиғилишидан лавҳалар эълон қилинди. Президент дастлаб тизимдаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди.
«2020 йил биў Ўзбекистон тарихида мутлақо янги Солиқ кодексини қабул қилдик. Ҳеч қачон бу каби кодекс қабул қилинмаган. Энг катта нарса — қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга тушди. 2022 йилда 12 фоизга тушуришимиз керак», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент солиқчиларни одамлар қандан ҳолларда ҳурмат қилиши кераклиги ҳақида ҳам фикр билдирган.
«Одамлардан сўрасангиз, сизларни фақат туш кўрганда яхши кўради. Энг қўрққан нарсаси солиқчи. Уни қачон ҳурмат қилиши керак? Сизлар фақат жазо этувчи эмас, кўмакчи, ўргатувчи, ўқитувчи бўлса, тўғри бўладими», — деган Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ давлат раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказгани ҳамда унда пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат бергани ҳақида гапиргани маълум қилинганди.