Тошкентдаги омборда чиққан ёнғин 7 соатда бартараф этилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 18 март куни мой омборида содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, 18 март куни соат 20:45 да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Ориент логистик центр» қўшма корхонаси ҳудудида жойлашган матор мой маҳсулотлари (бочкаларда) омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техника зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:49 да қуршаб олинган ва 19 март соат 03:30 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида омборхонанинг тахминан 2000 метр квадрат майдонида мой маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Жиззахда фойдаланишга топширилмаган кутубхонада, Тошкентдаги Янгиобод бозорида, Самарқанддаги уйларнинг бирида ҳамда Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди