Янги iPhone 14’нинг суратлари эълон қилинди

«Apple» компанияси 2022 йил сентябрь ойида тўртта янги iPhone моделини тақдим этишни режалаштираётганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Phone Arena» хабар берди.

Фото: «Magazine»

Маълум қилинишича, компания 6,1 дюймли iPhone 14, 6,7 дюймли iPhone 14 Мах, 6,1 дюймли iPhone 14 Pro ва 6,7 дюймли iPhone 14 Pro Max’ни сентябрда сотувга чиқариши мумкин. Интернетда чизмалар асосида яратилган 6,1 дюймли iPhone 14 Pro’нинг юқори сифатли тасвири эълон қилинган. Айрим таҳминларга кўра, смартфон 12 мегапикселли асосий камера ўрнини босувчи ва 8К видео ёзиб олиш имконини берувчи 48 мегапикселли сенсорга эга бўлади. «Apple» 12 мегапикселли тасвир сенсорини ҳам сақлаб қолиши мумкин.

Таъкидланишича, смартфондаги овал қирқим селфи ва инфрақизил камера учун, думалоғи эса проекторни аниқлашга мўлжалланган. Иккала Pro модель ҳам янги А16 Bionic чипга ва бошқа iPhone моделига қараганда кўпроқ оператив хотирага эга бўлиши кутилмоқда. Бу уларнинг 2022 йилнинг энг яхши телефонларига айлантириши мумкин.

Фото: XLEAKS 7 X PIGTOU
Фото: XLEAKS 7 X PIGTOU
Фото: XLEAKS 7 X PIGTOU
Фото: XLEAKS 7 X PIGTOU

 

Аввалроқ «Apple» компанияси iPhone’ларда махфий функцияни ишга тушириши маълум қилинганди. Шунингдек, 2021 йил «Apple»ни савдода ортда қолдирган компания номи маълум бўлганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди