Кинематография агентлиги томонидан Наврўз байрамида Самарқандда премьера ўтказилди

Кинематография агентлиги Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган Кинокарвон сафарлари давом этмоқда.

19 март куни Наврўз байрами олдидан Самарқанд шахридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида режиссёр Али Ҳамраевнинг «Самарқандда қовун таровати» бадиий фильми намойиш этилди. Намойишдан аввал фильм ижодкорлари билан учрашув ташкил этилди. Улар кинозалдаги томошабинлар билан кинокартинанинг суратга олиш жараёнлари, Самарқанд вилоятидаги саргузаштлар, қизиқарли воқеалар ва жонли таассуротлар билан ўртоқлашди.

Мазкур кинокартина агентлик буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳамкорлигида суратга олинган. Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Али Ҳамроев, постановкачи оператор ва рассом Рифкат Ибрагимов, картина директори Ҳожиакбар Сагатов, режиссёр Азим Айтматов, гримёр Санобар Қаноатова, либослар бўйича рассом Сабина Назармуҳаммедова, режиссёр ассистентлари Маҳмудали Гусейнов, Умиджон Рўзибоев.

Кинокарвон сафарлари республиканинг деярли барча ҳудудларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Янги фильмлар премьералари, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, ёрқин фотосессиялар ва жонли мулоқотлар ҳам бўлиб ўтади.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео