Наврўз байрамида республика бўйлаб Кинокарвон акцияси ўтказилмоқда

Кинематография агентлиги томонидан республика бўйлаб «Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми» шиори асосида таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон сафарлари ўтказилмоқда.

Президентнинг 2021 йил 7 апрелдаги «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, доимий равишда Кинокарвон акциясини ўтказиб бориш анъанаси йўлга қўйилган.

Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда мазкур тадбирлар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари иштирокида аҳолининг маданий салоҳиятини кўтариш, аъло кайфият улашиш ҳамда хотин-қизлар иштирокини янада фаоллаштириб, кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар, янги кинокартиналар намойишлари ва ижодий суҳбатлар ўтказилади.

Фарғонада ташкил этилган тадбирлар давомида вилоятнинг Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Риштон, Қува туманларида ва Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарларида киноижодкорларнинг аҳоли билан ижодий учрашувлари ташкил этилди.

Шунингдек, байрам кунлари «Бир кунлик тўй», «Орзулар қанотида», «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильмлари, «Инсон», «Абдулла Орипов», «Матонат мактаби», «Covid-19: синовли кунлар» каби ҳужжатли фильмларнинг телевизион намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Шу билан бирга, агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Жамил Пўлатованинг «Аёл қалби» кинокартинасининг премьераси бўлиб ўтди ва ушбу фильм давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилинмоқда. Мазкур фильмда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган фидоий шифокорларнинг касбий фаолияти ва тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

19 март куни Наврўз байрами олдидан Самарқанд вилояти Самарқанд шахридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида режиссёр Али Ҳамраевнинг «Самарқандда қовун таровати” бадиий фильми махсус намойиш этилди.

Фарғонадаги тадбирларда иштирок этган маҳоратли актриса, «Дўстлик» ордени соҳибаси Фотима Режаметова Фарғонадаги тассуротлар билан ўртоқлашди. «Фарғонада ташкил этилган байрамлар жуда чиройли ва энг муҳими фойдали ўтди. Ҳудудларда ташкил этилган байрам тадбирларида аҳоли билан жонли мулоқотлар ўрнатдик. Бизнинг халқимиз кино санъатини севувчи, ардоқловчи халқ. Улар бизни илиқ муносабда кутиб олиб, ҳатто ўзларининг хонадонларига меҳмон сифатида таклиф ҳам этишди. Албатта, биз улар билан доим мулоқот қилишга, улар билан тез-тез учрашишимиз лозим. Мен ушбу тадбирларга доим тайёрман, уларни олқишларини, меҳрларини ҳис қилиш, халқимиз билан тез-тез кўришиб туриш менга янада ижодий илҳом бағишлайди!» — дейди у.

Кинематография агентлиги томонидан олдинда Кинокарвон сафарлари Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон ҳудудларига бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023