Ўзбекистонда 20 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 20 март куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ 1 даража илиқ, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 1–6 даража илиқ, Устюртда кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ; чўл ҳудудларда баъзи жойларда кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 1–6 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.