Хитой Украинадаги урушни тўхтатиш йўлини маълум қилди

Хитой ва АҚШ ўртасидаги музокаралар чоғида Си Цзиньпин Украинадаги урушни ҳал қилишнинг икки йўли борлигини айтди. Бу ҳақда «CGTN» хабар бермоқда.

Фото: «Xinxua News»

Хусусан, Россия ва Украина ўртасидаги мулоқот ва музокараларни ривожлантириш, жанговар ҳаракатларни тезда тугатиш ва тинч аҳоли қурбон бўлишининг олдини олиш, шу тариқа гуманитар инқирознинг кучайишига йўл қўймаслик учун биргаликда ҳаракат қилиш барча давлатлар учун асосий устувор вазифа ҳисобланади.

Таъкидланишича, яна бир муҳим жиҳат жаҳон етакчилари томонидан совуқ уруш сиёсатини рад этиш, блоклар қарама-қаршилигидан воз кечиш ва минтақада мувозанатли, самарали ва барқарор хавфсизлик архитектурасини қуриш саналади.

Иккала йўл ҳам тинчлик ва Украина–Россия можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш тамойилига асосланган.

Маълумот учун, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Жо Байден 18 март, жума куни видеоалоқа форматида икки соатлик музокара ўтказганди. Таъкидланишича, суҳбат чоғида Хитой етакчиси тинчликни сақлаш тарафдори бўлган ва Байденни Хитой ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилишни таклиф қилган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди