Наврўз оқшоми. Ўзбекистондаги сайллар, байрам билан табриклаган Путин, дам олиш кунлари кўриш учун кинотавсия

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг Наврўз байрамида эълон қилинган муҳим хабарларни ўз ичига олган махсус «Наврўз оқшоми» дайжести.

Бугун — ўзгача кун («Бугун» эса ҳар доим ўзгача), чунки айнан шу куни кунни ҳам, тунни ҳам бир хил вақт яшаймиз. 21 март кун ва тун бир хил бўладиган кун. Бу асосийси эмас, муҳими — бугун Наврўз. Шарқона Янги йил нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатлар ва баъзи шарқий мамлакатларда, хусусан, Эронда алоҳида эътибор билан нишонланади.

Кўпдан бери худди бугунгидек (булутли, совуқ) ҳавода байрам нишонлашга ўрганиб қолган бўлсакда, бу йил ҳам айни ҳавода Наврўзни кутиб олиш бироз ранжитиши мумкин, лекин сиз бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Байрамни оила аъзоларингиз, яқинларингиз билан нишонланг (шундай қилдингиз, деган умид ҳам бор), кайфиятни кўтаринг, совғалар улашинг, хуллас, байрам қилинг. Чунки бу ҳаволар эртами кечми ўтади, аммо бугун қайтмайди. Яна Наврўз келар (эҳтимол, яхши ният қилинг), лекин 2022 йилда бошқа бу кун бўлмайди — бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг (бу гапни дайжестнинг охирида ёзардик, лекин бугун, айтганимиздек, ўзгача кун). Байрамингиз муборак бўлсин!

Фото: «Bugun.uz»

Шу жойига озроқ тилак: осмонимиз мусаффо бўлсин (охирги бир ойда Украинада содир бўлган воқеалардан кейин «мусаффо» сўзининг қадри яна бир карра ошди), сув, ўт ва баъзи бошқа давлат раҳбар(лар)и балосидан Ўзи асрасин.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида байрам сайллари бўлиб ўтди (ўтяпти). Шу жумладан, Тошкентда ҳам. Сайлларнинг пойтахтдагисида Президент ҳам иштирок этди. Бу сафарги шодиёна «Humo arena» мажмуаси ва уни атрофида ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, барчани байрам билан қутлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев халқни табриклаган бўлса, уни Владимир Путин байрам билан табриклади. Икки давлат раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат аввалида Россия президенти давлат раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами — Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ҳаммаси эмас, сиёсат ҳам қолиб кетмаган, аксинча, асосий мавзу бўлган. Етакчилар икки мамлакат ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан ҳам бир-бирини қутлаган.

Шунингдек, Россиянинг нуфузли делегацияси шу ҳафта пойтахтда бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши кутилмоқда. Мулоқотда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси каби муҳим соҳаларда, шу жумладан Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг етакчи корхоналарини жалб қилган ҳолда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган.

Кинотавсия

Медиа майдонни эгаллаган асосий мавзулардан чарчагансиз. Байрам муносабати билан ушбу мавзуларни бир зумга унутиш учун сизга беш фильм тавсия қиламиз. Бу фильмлар дунё кино рейтингларида юқори ўринларда турмайди. Лекин байрам кунлари кўришга арзийди, руҳий ҳордиқ беради. Қолаверса, ҳозирги мавзуларга алоқадорлиги ҳам бор. Гарчи бу фильмларда умуман бошқа жамиятларда бўладиган воқеалар тасвирланган бўлсада, сизни таққос ва қиёсга ундайди. Хуллас, байрам кунлари маза қилиб кўришга арзийдиган бешта фильмни тавсия қиламиз. «Парадизо» янги кинотеатри, «Кетма-кетликда», «Ёмғир», «Қуёнча Жожо» ва «Пикей» фильмларини ўз ичига олган тўпламни ҳар бирига тегишли тақрини бу ерда ўқишингиз мумкин.

Хўш, оламда нима гап?

Қўшни президентлар: Туркманистоннинг янги раҳбари кўчат экди, Садир Жапаров эса рафиқаси билан сумалак тайёрлашда иштирок этди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Туркманистонда 20 март куни президент Сердар Бердимуҳамедов иштирокида Наврўз байрами муносабати билан кўчат экиш акцияси бошланди. Aкция Ашхободнинг Берқарарлиқ туманида бўлиб ўтган. Мамлакат президенти Сердар Бердимуҳамедовни Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш раиси, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари кутиб олган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Туркманистон президнети олдига ёш бола келиб унга мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар тилаб, кўчат экиш акциясини бошлашни сўраган. Сердар Бердимуҳамедов шу тариқа акцияга старт бериб, болага эсдалик соғаси топширган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва рафиқаси Ойгул Жапарова куни Боткен вилоятида сумалак тайёрлаш жараёнида иштирок этди. Жапаров амалий ташриф билан Боткен вилоятига борган ва ташриф давомида Наврўз таоми тайёрланишида қатнашган.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Президент гулхан атрофида оқсоқоллар ва маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашган. Шунингдек, сумалакни аралаштириб, анъанага кўра тилак билдирган.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

«Эй Яратган! Халқимизга бахт, мурувват бер. Йил баракали бўлсин. Ер, эл обод бўлсин. Энг муҳими, тинчлик бўлсин!» — дейди Қирғизистон президенти.

Дайжестнинг байрам сонига негатив қўшмоқчи эмасмиз, шу сабабли бошқа хабарлар пунктларда:

  • Хитойда бортида 133 нафар йўловчи бўлган самолёт қулаб тушди, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳалича йўқ;
  • Зеленский Исроил парламентида нутқ сўзлади. У нутқида Россияга қарши санкцияларнинг йўқлигини танқид қилиб, Украинага қарши урушни Иккинчи жаҳон уруши билан қиёслаган.
Карикатура: Ҳабибулло Мўйдинов

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг. Яна бир бор Наврўзингиз муборак бўлсин!

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023