Зеленский Исроил парламентида нутқ сўзлади — видео

Украина президенти Владимир Зеленский 20 март куни Исроил парламентида нутқ сўзлади. Бу ҳақда «Times of Israel» хабар берди.

Фото: «NBC news»

Зеленский нутқида Россияга қарши санкцияларнинг йўқлигини танқид қилиб, Украинага қарши урушни Иккинчи жаҳон уруши билан қиёслаган. У украин ва яҳудийлар доимо бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлганини қайд этиб, таҳдид умумий эканини айтган.

«Халқнинг, давлатнинг, маданиятнинг ва ҳаттоки номнинг бутунлай йўқ бўлиши. Мен 24 февраль, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланган кун ҳақида ўйлашингизни истайман. Бу кун тарихга икки марта кирган, ҳар иккисида ҳам украинлар, яҳудийлар, Европа ва бутун дунё учун фожeа бўлган. 1920 йил 24 февралда Германия Миллий-социалистик ишчилар партияси тузилган. У миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва бутун мамлакатларни вайрон қилган партия эди. 102 йилдан сўнг, 24 февраль куни Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши тўғрисида жиноий буйруқ чиқарилди. Миллионлаб одамлар бошпанасиз қолди ва турли мамлакатларда қочқинга айланди. Одамлар дунё бўйлаб тарқалиб кетди. Улар худди сиз бир вақтлар тинчлик қидирган каби, хавфсизлик қидирмоқда», — деган Зеленский Исроил халқига.

Украина президенти нутқини давом эттириб, Украинада содир бўлаётган воқеалар Москвада кўрсатилгандек шунчаки ҳарбий операция эмас, балки украиналикларни, болаларни, маданиятни, шаҳарларни вайрон қилишга қаратилган уруш эканини таъкидлаган.

«Шунинг учун мен бизнинг омон қолишимиз ва Иккинчи жаҳон урушни таққослаш ҳуқуқига эгаман. Кремль нима деяётганини эшитинг, жумлалар ўша тарихда айтилгани каби бир хил. Нацистлар партияси Европа бўйлаб юрганда, ҳамма нарсани йўқ қилмоқчи бўлганда, улар буни ‘яҳудийлар масаласининг якуний ечими’ деб атаган. Сиз буни эслайсиз ва ҳеч қачон унутмайсиз. Аммо ҳозир Москвада нима дейилаётганига қулоқ тутинг. Шунда бу сафарги якуний ечим украина масаласига қаратилганига гувоҳ бўласиз. Бу расмий веб-сайтларда мавжуд ва Россия матбуотида келтирилган. Худди 80 йил олдинги каби», — дейди президент Зеленский.

Шунингдек, у Исроилнинг яқин тарихига ишора қилиб, мамлакар ракета ҳужумига қарши кучли мудофаа ва қуролга эгалигини таъкидлаган.

«Сиз, албатта, украинлар ва украин яҳудийлари ҳаётини қутқаришда ёрдам бера оласиз. Нега сиздан қурол ололмаётганимиз ёки Исроил Россияга нима учун санкциялар қўлламагани ҳақида узоқ вақт сўрашимиз мумкин, аммо жавоб сизга боғлиқ. Шу жавоб билан сиз кейинчалик ҳаёт кечирасиз. Украиналиклар ўз танловини қилди, 80 йил олдин яҳудийларни қутқарди. Исроил халқи, энди сизда ҳам шундай танлов бор», — дея хулоса қилган Украина президенти.

Аввалроқ Зеленский Европарламентда онлайн нутқ сўзлаб, Европа Украинани ЕИга киришини қўллаб-қувватлаши кераклигини айтганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди