Фарғонада эркак ИИБ ходимига тан жароҳати етказди
Фарғона вилояти Сўх туманида эркак Ички ишлар бошқармаси ходимига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 март куни туман Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспекторлари М.Ғ ва Т.И. йўл-патрул хизмати инспектори Г.М. билан бирга Ровон МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида содир бўлган.
Ҳайдовчи Н.С бошқарувидаги «Nexia-3» русумли автомашина ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчи Н.С маст ҳолда профилактика инспекторлари Т.И ва М.Ғ.ни ҳақорат қилиб, улардан бирига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ Самарқандда эркак маст ҳолда ЙПХ ходимига тош отганди. Шунингдек, Тошкентда фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарганди.