«Asalhoney» ўлдириб кетилгани юзасидан қўшимча маълумот берилди — видео

«Asalhoney» номи билан танилган блогер Асал Хўжаева 18 март куни Тошкент шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Instagram

ИИВ вакили сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида шов-шув уйғотиб келаётган маълумотлар кўпайганини қайд этиб, текширилмаган, нохолис ёки терговга оид материалларни рухсатсиз тарқатиб юбориш ҳолатлари бўлаётгани ҳақида гапирди.

«Амалдаги тартибга кўра, воқеага тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилиб, айбдорларнинг қилмиши суд томонидан исботламагунча жамоатчиликка ахборот берилмайди. Ижтимоий тармоқларда эса биз жиноятга оид турли тахминлар, асоссиз хулосалар ҳамда текширилмаган маълумотларнинг тарқалаётганини кўряпмиз.

Эслатиб ўтаман, тергов органларининг ёзма рухсатисиз терговга оид материалларни тарқатиш қонунга зид», — деди Шоҳруҳ Ғиёсов. Шунингдек, у агар фуқаролар ва уларнинг яқинларига тажовуз бўлса, дарҳол 102 рақамига ёки энг яқин ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраган.

Аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилгани хабар қилинганди.

Маълумот ўрнида, «Asalhoney» ҳақдаги хабарлар 2020 йил тарқала бошлаган. «Asalhoney» 5 майда ўзи яшайдиган уйда бир эркак ҳужумига учраган. Шу куни соат тахминан 20:15 да Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Мирзо Улуғбек тумани Марказ-1 мавзесида яшовчи, интернетда «Asalhoney» номи билан танилган аёлнинг хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётгани ҳақида хабар берган. Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон 1-отряди ходимлари жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган эркакни ушлаган.

Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида гумон қилинувчининг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар Учтепа тумани Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. экани, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноий жавобгарликка тортилгани аниқланган.

Шундан сўнг «Asalhoney»нинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида юз берган воқеа юзасидан видеохабар қолдирган. У гумон қилинувчи ижтимоий тармоқда жабрланувчининг катта миқдордаги пул билан тушганини тасвирларини кўриб, шу пулларга эга бўлиш мақсадида унинг уйига келгани ва унга ҳужум қилганини таъкидлаган.

Шунингдек, бу воқеалардан сўнг 2020 йил ноябрь ойида «Asalhoney» яна интернетни «портлатди». 2020 йилнинг 31 октябрь куни фуқаро Мурод Абдуллаев Асалҳонейга қўнғироқ қилган. Йигит суҳбат давомида Асал Хўжаевага қилаётган ишлари яхши эмаслиги, ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётганини айтган. Аммо Асал Хўжаева эркакнинг сўзларига ҳақорат билан жавоб қайтарган. Шунингдек, қўнғироқ жараёнини видеотасвирга олиб, Инстаграмʼдаги ўз саҳифасига жойлаштирган. Ўз навбатида, ушбу видеотасвирлар интернет орқали тарқалгач Мурод Абдуллаевга турли одамлар қўнғироқ қилиб, уни ҳақоратлаган. Жабрланувчи мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига шикоят қилган.

Суд воқеани батафсил ўрганиб чиққан. Суд қарорига кўра, Хўжаева Асал Матёқубовна Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбдор деб топилган. Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4 460 000 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ 2022 йил январь ойида «Asalhoney» уйида пичоқлаб кетилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу ёлғон эканини айтган эди. Шунингдек блогер ҳам буни инкор этиб, тириклигини таъкидлаган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023