Тошкентда «Nexia-3» 2 пиёдани уриб кетди — видео
ЙҲХХ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди
Тошкент шаҳрида 21 март куни «Nexia-3» йўлни кесиб ўтаётган 2 пиёдани уриб юборди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи А.И. Олмазор кўчаси бўйлаб «Nexia-3»да ҳаракатланаётган пайтда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар фуқарони уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёдалар Н.Ғ. ва М.А.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув давом этиб, тегишли ҳужжатлар тўпланмоқда.
Аввалроқ Наманган вилояти Наманган шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 18 ёшли йигит машинада йўл-патрул хизмати ходимини уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.