Афғонистон собиқ молия вазири АҚШда ҳайдовчилик қилмоқда — фото

Афғонистоннинг собиқ молия вазири, «Толибон» мамлакатни эгаллашидан бироз аввал АҚШга жўнаб кетган Холид Пайенда Вашингтонда ҳайдовчилик қилмоқда. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Аввалроқ 40 ёшли вазир Холид Пайенда АҚШ томонидан ўз мамлакатига ажратилган 6 миллиард долларлик бюджетни назорат қилганди. Энди у бир неча ўнлаб доллар бонус олиш мақсадида ҳайдовчилик қилмоқда. Янги иш унинг оиласи — рафиқаси ва тўрт фарзандини боқиш йўлига айланган.

Собиқ юқори мартабали амалдор Кобулдан Вашингтонга кўчиб ўтиш жуда қийин бўлганини айтган. У оиласини боқиш имконияти учун миннатдорлигини билдриган. «Аммо ҳозирда турар жойим йўқ. Мен ўзимни бу ерда ҳам, у ерда ҳам тегишлидек ҳис қилмаяпман. Бу мени бўшлиққа итармоқда», — деган у.

Фото: «The Washington Post»

Унинг сўзларига кўра, Американинг Афғонистондаги сиёсати дастлаб «яхши ният»га асосланган, аммо унчалик жиддий бўлмаган. У АҚШни «демократия ва инсон ҳуқуқларига содиқликка ҳиёнатда»да айблаган.

Пайенда «Толибон» Кобулни эгаллашидан бир ҳафта олдин молия вазири лавозимини тарк этган. Мамлакат президенти Ашраф Ғани билан муносабатларнинг ёмонлашуви фонида у ҳибсга олинишидан қўрқиб, АҚШга кетган, оиласи аллақачон Вашингтонда бўлган.

«Бизда одамлар манфаати учун ишлайдиган тизимни қуриш учун қўлимизда 20 йил ва дунё ёрдами бор эди. Биз қурган барча нарса қозоғдан ясалган картали уй эди, тезда қулаб тушди. Коррупция пойдевори асосида қурилган карталар уйи», — деган у.

Фото: «The Washington Post»

Шуниндгек, Пайенда АҚШ музлатиб қўйган афғон активлари ҳақида фикр билдирган. Байденнинг Афғонистон марказий банкининг 7 миллиард долларлик музлатилган захирасидан 3,5 миллиард долларни 11 сентябрь қурбонлари учун ажратиш ҳақидаги қароридан ғазабланган.

Пулнинг қолган қисми Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдамига йўналтирилади. Пайенда бу ҳаракатлар афғон валютасини йўқ қилиши, марказий банкни ишдан чиқариши ва қашшоқликка олиб келишидан хавотир билдирган.

«Бу Афғонистон иқтисодиётига етказиш мумкин бўлган энг катта зарбадир. Агар сизда уни қўллаб-қувватлаш учун маблағ бўлмаса, афғоний ҳеч нарсага ярамайдиган, ифлос эски қоғоз бўлади», — деган у.

Фото: «The Washington Post»
Фото: «The Washington Post»
Фото: «The Washington Post»

Аввалроқ Афғонистонлик собиқ вазир Германияда пицца етказиб берувчи бўлиб ишлаётгани маълум қилинганди.

Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Жаҳон15:35 | 26.9.22
Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади