Сирдарёда 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди — фото

Сирдарё вилоятида 23 март куни 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Гулистон шаҳрида яшовчи И. исмли 29 ёшли аёл  таниши 20 ёшли К.ни Туркияга фохишалик учун юбарётгнаи аниқланган.

Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

У вилоят ҳудудидан Тошкент ҳалқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПХ масканида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Навоийда 2 қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди