Ўзбекистонда февраль ойида фуқароларга қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди
Шунингдек, жами истеъмолчилар сони очиқланган
Ўзбекистонда февраль ойида истеъмолчилар 18,4 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар тузатилгани сабаб истеъмолчиларга 6,3 миллиард сўм кешбэк тўланган. Натижада 26 март ҳолатига кўра, февраль ойи учун кешбэк тўлаб берилган фуқаролар сони 183 052 нафарга, уларга тўланган сумма 18,4 миллиард сўмга етди.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда. Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини «Солиқ» мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиши лозим. Автомобиль, темир йўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.
Аввалроқ қўмита 15 мингдан ортиқ чек учун ҳисобланган кешбэк суммасини бекор қилгани ҳақида хабар қилинганди.