Қуст ҳақида эшитганмисиз? Ёхуд касалликларга табиий ечим топинг
Имом Бухорий ва Имом Муслимдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в) «Сиз учун энг яхши даво — ҳижома ва қустдир», деган.
Ҳижоманинг нималигини билмайдиган одам кам бўлса керак, лекин қуст ҳақида кўпчилигимиз эшитмаганмиз. Бунинг асосий сабаби заминимизда бундай ўсимлик деярли учрамайди. Қуст ал-ҳинди (баъзи манбаларда қист ёки кист деб ҳам аталади) бу кўп йиллик тропик бутасимон ўсимлик бўлиб, бўйи 2 метргача ўсади. Табобатда, асосан, ўсимликнинг пўстлоғи ва илдизи қўлланилади. Қуст (лотинчада: Костус) Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Ҳимолай тоғларида, Лотин ва Жанубий Америка, Африка, жанубий-шарқий Осиё ҳамда Ҳиндистон ва Хитойда етиштирилади. У ислом табобатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Қуст таркибидаги фойдали моддалар инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдалидир. Айниқса, фаолияти инсонлар саломатлигини яхшилашга қаратилган ALHADAYA компаниясининг ALHADAYA QUST AL-HINDI табиий антибиотиклари саломатликни тиклашда ва касалликдан кейинги асоратларни бартараф этишда катта ёрдам беради. Демак бугун шу ҳақда гаплашамиз.
ҚУСТНИНГ САЛОМАТЛИГИМИЗГА ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ?
ALHADAYA QUST AL-HINDI табиий антибиотиклари балиқ жeлатинига ўралган бўлиб бу маҳсулот сифатини оширибгина қолмай унинг танага 97 фоизгача сингишини таъминлайди.
Таркибидаги cитрулин, аланин, аспарагин кислота урологик ва гинекологик касалликларнинг олдини олишда, касалликдан кейин қувватни тиклашда, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишида ва жинсий қувватни оширишда ёрдам беради. Таркибидаги Хеленин моддаси кучли антиаксидантлар гуруҳига мансуб бўлгани боис кучли тарзда вирусли ва инфекцион касалликларни бартараф қилишда иштирок этади. Бундан ташқари, капсула шаклидаги қуст ал-ҳиндини чайнаш ҳам мумкин бўлиб, улар тишларни мустаҳкамлайди ва оқартиради, кариеснинг ривожланиш тезлигини пасайтиришда ёрдам беради.
Унинг таркибидаги темирнинг юқори миқдори туфайли гемоглобин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, шу билан мия ва ички органларга кислород оқимини яхшилашда, шунингдек, қон томирлари деворларини тозалашда, қон босимини нормаллаштиришда, асабларни тинчлантиришда ёрдам беради.
ХУЛОСА ЎРНИДА