Тошкентда бир нечта фуқаро «қулоқ»ликда айбланиб, «самосуд» қилинди — видео

Тошкентда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан «самосуд» қилингани, ўзбошимчалик билан сўроққа тутилгани ҳақида маълум қилинди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, ҳолатлардан бири Бектемир туманида содир бўлган. Фуқаролар 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф. 2022 йилнинг 18 март куни 2003 йилда туғилган А.Р.ни дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермагани юзасидан ушбу дўконларнинг «QR-кодини» сканер қилиб «Солиқ ҳамкор» саҳифасига юборгани учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бундан ташқари, 20 март куни Сергели туманида бир нечта фуқаролар 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермагани бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблаган. Сўнг фуқаролар 1984 йилда туғилган Д.Ғ., 1998 йилда туғилган Х.А., 1983 йилда туғилган У.Л., 1981 йилда туғилган Н.Н., 1990 йилда туғилган Х.С. ва бошқалар Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб, жамоат тартибини бузган.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда («Ҳақорат қилиш»), 183-модда («Майда безорилик»), 200-модда («Ўзбошимчалик»)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Аввалроқ Самарқандда ҳақоратли видео тарқатган эркакни бир гуруҳ фуқаролар «самосуд» қилмоқчи бўлганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида сойда чўмилаётган аёл «самосуд» қилингани ва Тошкентда 4 аёл ижарадаги шеригини «самосуд» қилгани хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023