Давлат божхона қўмитасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «UzReport»

Унга кўра, Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб хизмат қилиб келаётган Мухторов Илхом Мухторович Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритиб келган Ибрагимов Отабек Исмоилович Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб хизмат қилиб келаётган Салиев Муталибджан Обиджонович эса Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб хизмат қилиб келаётган Хожиматов Олимжон Хамиджанович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Казаков Илхомбек Базарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи, Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Клычев Максудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Клычев Максудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, Тошент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Муратов Бахтиёр Шавкатович Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Насиров Ғайрат Фархадович “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи этиб тайинланди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор вилоят ҳокимларига 9 март куни оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлар тайинланганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023