Жаҳон, Сиёсат - 23:05 · 27.03.2022

NATO Россиянинг альянс мамлакатларига эҳтимолий ҳужумига тайёрланмоқда

Америка Қўшма Штатлари ва NATO’нинг бошқа иттифоқчилари Россиянинг альянсга аъзо давлатлар ҳудудига эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «DVIDS»

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШ президенти Жо Байденнинг Польшага ташрифи чоғида бу бўйича маълумот берган.

«Биз Россиянинг NATO ҳудудига зарба беришга қарор қилиши эҳтимоли бўйича фавқулодда вазиятларни режалаштирмоқдамиз. Президент Байден, агар Россия NATO’га ҳужум қилса, иттифоқимизнинг бошқа аъзолари билан биргаликда жавоб беришга тайёрлигини айтди», — дейди Салливан.

У, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши янги чоралар кўриши мумкинлигини айтган. «Албатта, санкцияларни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар мавжуд ва биз уларни кўриб чиқмоқдамиз», — деган Оқ уй расмийси.

Аввалроқ NATO Зеленскийнинг Украина осмонини ёпиш ҳақидаги илтимосини рад этганди. Шунингдек, NATO 30 минг аскар иштирокида Норвегияда ҳарбий машғулот бошлагани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE