9:40 | 27.03.22 644

Россия ядро қуролдан фойдаланиши мумкин бўлган 4 та ҳолат маълум қилинди

Шунингдек, мамлакатнинг жанговар каллаклари қайси давлатларга қаратилгани айтилди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат тўртта ҳолатда ядро қуролдан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Медведевнинг сўзларига кўра, Россия қуйидаги ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин:

  • Россияга қарши ракета ҳужуми амалга оширилса;
  • мамлакат ёки унинг иттифоқчиларига қарши ҳар қандай ядровий қуролдан фойдаланилса;
  • муҳим инфратузилмага ҳужум қилинса, бунинг оқибатида Россиянинг ядровий қуроли носозликка учраса;
  • таҳдид остида бўлган Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши тажовузкорлик ҳаракати бўлганда.

Медведевнинг тушунтиришича, охирги сценарийда Россияга қарши ҳеч қандай ядро қуроли қўлланилмаган тақдирда ҳам жавоб қайтарилади. Шунингдек, у Россия расмийлари музокаралар ва дипломатиядан келиб чиқишиб, йўл тутишини айтган.

«NATO’га аъзо давлатларининг ядро қуроллари нишонлари мамлакатимиз ҳудудидаги объектларига, жанговар каллакларимиз эса Европа ва АҚШ жойлашган нишонларга қаратилган. Шунинг учун ҳамиша бу ҳақда ўйлаб, масъулиятли сиёсат олиб бориш керак», — деган у.

Аввалроқ Франция Россия таҳдидига жавобан ядровий сувости кемаларини Атлантикага жойлаштирганди. Шунингдек, АҚШ Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиши сценарийсига тайёргарлик кўра бошлаганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 884
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 425
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 771
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1163