Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, 28 март куни кечга томон антициклон кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика ҳудудлари бўйича (шимол ва чекка жанубдан ташқари) баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 18–23 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Совуқ фронт ўтишида кундузи ҳарорат 7–10 даражагача пасаяди.
30 мартдан 1 апрелгача Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 30 мартда ҳаво ҳарорати кечаси 0–3 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққ бўлади. Кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Ҳафта охирига келиб, кечаси ҳарорат 5–10 даражагача кўтарилади. Кундузи ҳаво 17–22 даража, жанубда 23–25 даража илиққача исийди. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.