Абдулазиз Комилов хорижда даволанаётгани маълум қилинди
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хорижда даволанаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.
Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, вазирнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими коронавирусга чалингани сабаб Тошкент шаҳрига даволаниш учун келгани ҳақида хабар берилганди.