Андижонда кучли шамол сабаб дарахт «Nexia-3»ни босиб қолди

Андижон шаҳрида 29 март куни кучли шамол сабаб дарахт «Nexia-3»ни босиб қолди, «Spark»нинг олд ойнасига зарар етказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор навбатчи диспетчер хизматига келиб тушган маълумотга кўра, шамол кучайиши оқибатида соат 13:20 да Бўстон даҳаси Усмон Юсупов кўчасида йўл четидаги дарахт ағдарилган. У «Nexia-3» автомашинасининг олд қисмини босиб қолган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида «Spark» автомашинасининг олд ойнасига зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Шу муносабат билан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантириш эълон қилган.

«Азиз юртдошлар! Содир бўлаётган кучли шамол сабаб айрим ҳудудларда дарахтлар синиб, автомашиналар ҳамда фуқароларга зарар етказиш ҳолатлари учраб турибди. Бу каби нохуш вазиятларни инобатга олган ҳолда шахсий ва мол-мулкингиз хавфсизлигини асраш мақсадида зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни сўраймиз», дейилган унда.

Аввалроқ Термизда ҳам кучли шамол сабаб дарахт автомобиль устига қулаган эди. Шунингдек, Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб юборган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023