Жаҳон - 10:21 · 29.03.2022

Россияда ўзбекистонлик маст эркак шифокорни дўппослади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри марказий округида спиртли ичимлик таъсиридаги бемор тез ёрдам шифокорларини дўппослади. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: Россия давлат думаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳодиса 27 март куни Лиговский проспектида содир бўлган. Ўзбекистонлик 33 ёшли эркак номаълум сабабларга кўра 19-сонли тез тиббий ёрдам подстанцияси шифокорини урган. Ҳужум оқибатида эркакка нисбатан маъмурий баённома тузилган.

Жароҳатланган шифокор ёрдам сўраб Мариинский касалхонасига мурожаат қилган. У ерда унга ёпиқ бош мия жароҳати ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, шифокор уйига қўйиб юборилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит одам ўғирлашга уринганди. Шунингдек, мамлакатда яна бир ўзбекистонлик эркак вояга етмаган қизга тегажаклик қилганди.

Bugun — LIVE