Тошкентда март ойи ёғингарчилиги 1969 йил рекордини янгилади

Ўзбекистонда 2022 йилнинг март ойи аномал ёмғирли бўлгани ва бу ойда ёғингарчилик миқдори бўйича кўплаб рекордлар ўрнатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, республика ҳудудининг катта қисмида (шимол ва жанубдан ташқари) ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрга нисбатан кўп бўлган. Март ойида ёғингарчилик одатдагидан 2–3 марта, баъзи жойларда 3,5–4,5 марта кўп бўлган. Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг айрим туманларида 2022 йилнинг март ойидаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар туркуми бўйича рекорд даражага етган.

«Март ойининг ўтган даври учун Тошкент шаҳрида ёғингарчилик 186 миллиметр бўлди, бу март ойининг аввалги 1969 йил рекордини янгилади», дейилади хабарда.

Келтирилишича, ёмғирларнинг давомийлиги ҳам аномал бўлган. Деярли ҳар куни 5 мартдан 18 мартгача бўлган даврда ёмғир ёққан, сўнг эса ёмғир бироз танаффус билан кузатилган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» хизмати апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинганди. Унга кўра, жойларда ҳарорат 33 даражагача кўтарилиши, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023