Тошкентда талаба қизни зўрлаганликда айбланган «замдекан» иши бўйича тергов якунланди

Тошкентда 18 октябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари талаба қизга зўрлик ишлатиб, деразадан итариб юборгани хабар қилинганди. Бош прокуратура матбуот котиби «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, тергов давомида Б.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айб эълон қилинган.

Шунингдек, 4 март куни жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, томонлар жиноят иши хужжатлари билан таништирилган. 8 март куни куни жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судга юбориш учун Яккасарой туман прокуратурасига юборилган.

Таъкидланишича, 10 март куни Яккасарой туман прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланиб,
ЖИБ Яккасарой туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ — 18 октябрь куни 1984 йилда туғилган Ю.Б. ўз хонасида 2001 йилда туғилган К.М.нинг номусига тегмоқчи бўлгани хабар қилинганди. Бироқ у жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.М.ни деразадан пастга итариб юборган.

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) ва 105-модда (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Б.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланганди.

Соқғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчига кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилганини маълум қилганди.

Олий таълим вазирлиги мазкур иш юзасидан муносабат билдириб, ўрганиш натижалари бўйича жиноятда гумонланувчи университет масъул ходими қонуний жазога тортилиши, шунингдек, бу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чора кўрилишини таъкидлаган.

Қолаверса, Саида Мирзиёева ҳам бу ишга ўз фикрини билдирган:

«Менимча, қиз-аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бундай оммавий ахборот воситалари фаолияти катта муваффақият ҳамда адолатсизлик ва cексизмга тоқат қилишни истамайдиганларнинг сўнгги умидидир. Фонд ушбу йўналишда фаолият юритаётган бундай оммавий ахборот воситаларини олқишлаши ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман», — деган у.

Шу билан бирга, қизнинг онаси «замдекан»нинг терговда айбни жабрланувчининг ўзига қўйганини айтган.

«Терговда у қизимнинг ўзи унинг хонасига кириб, хонани қулфлаб олганини айтибди. Қизимнинг йигити келиб қолгани учун қаерга яширинишини билмай, деразадан ўзини ташлаган эмиш. Қизим ҳали бунақа нарсалар ҳақида ўйламайди. Чунки оиламиз ўқимишли оила: ҳаммамиз ўқитувчимиз. Шунинг учун қизим унинг хонасига ишониб кирган», — деган талаба қизнинг онаси.

Тошкент шаҳрида ўтказилган «Тошкент ёшлар форуми–2021» доирасида талаба қиз нутқ сўзлаб, орзуларига етишишида ўша кунги воқеа тўғаноқ бўлганини айтган. У нутқи давомида айбловни тўлиқ иккинчи томон, яъни университет декан ўринбосарига юклаган.

«Дўстларим, севимли ишим, ўқишим ва келажак учун катта режаларим бор эди. Лекин 2021 йилнинг 18 октябрь куни саноқли сонияларда ҳаммасини йўқотдим. Менинг орзуларим ва ҳаётимни ўғирлаган инсон исми — Юлдашбек Боғабаев. Менинг университетимда декан ўринбосари лавозимида ишлаган, менинг номусимга тегишга ҳаракат қилиб, сўнг деразадан улоқтирди. Ўша пайтда бирон суягим омон қолмаган деб ўйладим, оғриқ шу қадар кучли эди. Баъзан ҳозир уйғонаману, барчаси оддий туш бўлиб чиқадигандай туюлади», – дейди у.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023