13:24 | 29.03.22 76

Термизда кучли шамол сабаб дарахт автомобиль устига қулади — видео

ЙҲХХ бу бўйича маълумот берди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 29 март куни кучли шамол сабаб дарахт автомобиль устига қулади. Бу ҳақда Йўл ҳарати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Маълум бўлишича, шаҳарида кузатилаётган кучли шамол сабаб дарахт «Nexia-2» автомобили устига қулаган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Оқибатда машинага зарар етган. Хавфсизлик хизмати ҳодиса юзасидан мурожаат йўллаган.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалрқ ЙҲХХ Сурхондарё вилоятида кузатилаётган кучли шамол юзасидан йўл ҳаракати иштирокчиларидан эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиши ҳамда автомобилларини дарахт остига қўймасликни сўраганди.