Андижонда ака бир қоп буғдой талашиб, укасини пичоқлаб ўлдирди

Андижон вилояти Избоскан туманида бир қоп буғдой туфайли бошланган оилавий жанжал ўлим билан якун топди. Вилоят суди матбуот хизматининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, укасининг ўлимига сабаб бўлган К.Б. спиртли ичимлик таъсирида бу жиноятни содир этган.

Фото: «Bugun.uz»

Аниқланишича, ҳудуддаги фермер хўжаликларидан бирида мироб бўлиб ишловчи 57 ёшли К.Б. укаси И.Б.нинг уйига кириб, ўзига тегишли ҳамда аввалдан сақлаб келинаётган буғдойнинг бир қопини олиб чиқиб сотмоқчи бўлади. Шу вақт кўчадан велосипед етаклаб кириб келган укаси акасидан буғдойни жойига қайтариб қўйишини сўраган. К.Б. укасининг талабини рад этиб, буғдойни ёзда фермер хўжалигида ишлаб топган иш хақи эвазига олганини, шу боис хоҳласа сотишини маълум қилган.

Ака-ука ўртасида жанжал юзага келиб, К.Б. зинада турган пичоқни И.Б.нинг кўкрак қафасига тиққан. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, И.Б. шифохонага етиб бормай, йўлда вафот этган. Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида К.Б. жиноятни қасддан содир этмаганини таъкидлаган.

«Укам мени бир неча марта ургач, қон босимим пасайиб, қаршилик қилишга кучим етмай қолди. Унга пичоқни кўрса яқинлашмайди, деб ўйлаб, пўписа қилмоқчи бўлгандим, холос. Бироқ кутилмаганда шу иш содир бўлди. Тўғри, шу куни далага сув қўйиш учун чиқиб кетаётиб, бир пиёла вино ичганман. Аммо укамни ўлдириш ниятим бўлмаган, унинг уйига пичоқ ҳам олиб бормаганман, қилмишимдан қаттиқ пушаймонман», — деб кўрсатма берган судланувчи.

Жиноят ишини кўриб чиққан судья Аҳмад Назирбековнинг қайд этишича, суд К.Б.га жазо тайинлашда унинг пушаймонлигини, илгари судланмаганини, кекса ёшда экани, оилавий шароити оғирлигини жазони енгиллаштирувчи, жиноятни спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда ғаразли ва паст ниятларда содир этганини эса оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги тўхтамга келган.

Шунингдек, мазкур ҳукм билан судланувчидан жабрланувчи, яъни марҳумнинг рафиқаси фойдасига 6 миллион сўм моддий, 15 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган.

Аввалроқ Андижонда 53 ёшли эркак танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда 35 ёшли эркак собиқ синфдошини пичоқлаб ўлдирган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023