11:25 | 30.03.22 1011

ДХХ Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди — видео

Хорижий корхонада жами 7,7 млн долларлик криптовалюта ишлаб чиқарилган

Давлат хвфсизлик хизмати томонидан Сирдарё вилоятида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, ДХХнинг вилоят бўйича бошқармаси ходимлари ва мутасадди ташкилотлар билан текширув ўтказган. Унда Бойовут туманида МЧЖ ноқонуний майнинг ферма фаолияти билан шуғулланаётгани маълум бўлган.

Аниқланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган хорижий корхона бинони 2 йил муддатга ижарага олган ва у ерда 1491 та майнинг қурилмалари ва 9280 дона видеокарталардан фойдаланилган. Оқибатда 2020 йилнинг август ойидан бери 7 миллион 700 минг долларлик криптовалюта ишлаб чиқарилган.

МЧЖ ва корхона раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада жамиятнинг фаолият турига қуёнчилик билан шуғулланиш каби сохта маълумот киритилган. Шунингдек, электр нархини арзонроқ тўлангани сабаб давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 461
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 152
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 340
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 416
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 249
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111