NASA инсонларни Марсга юбориш санасини маълум қилди

NASA раҳбари Билл Нельсон Марсга одамларни юбориш режалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Space» хабар берди.

Фото: «Lalibre»

Нельсоннинг фикрича, бу яқин йигирма йил ичида амалга ошиши керак. Бунинг учун «Артемис» дастури ишга туширилган. Унинг доирасида Қизил сайёрани забт этиш стратегияси ишлаб чиқилади ва Ой одам томонидан тадқиқ қилинади.

«Бизнинг мақсадимиз Ойдаги ҳаёт ва иш ҳақидаги билимларимизни Қуёш тизимидаги сайёраларни янада тадқиқ қилишда қўллашдир. Режамиз 2040 йилга бориб Марсда одамларнинг юришини таъминлашдир», —деган NASA раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден 2023 молия йили учун бюджет лойиҳасини таклиф қилган. Унда NASA’га тахминан 26 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган. Маблағлар Ерни тадқиқ қилиш ва«Артемис-1» дастури доирасида космик технологиялар ишаб чиқаришга сарфлаш кўзда тутилган.

Аввалроқ Илон Маск одамларни Марсга кўчириш қанчага тушишини айтганди. Шунингдек, Марсда ўзга сайёраликлар базаси борлиги хабар қилинган.

Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади
Янгиликлар13:15 | 3.12.22
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида 5 декабрь куни қор ёғади