Ўзбекистонда тергов пайтида фуқаро камситилса, давлат унга етказилган зарарни тўлаб беради
Ўзбекистонда тергов жараёнида шахс қадр-қиммати камситилса, унга етказилган зарарни давлат томонидан тўлаб берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Фуқаролик кодексига қўшимча киритилди. Унга кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.
Аввалроқ Президенти қарори билан айрим оилаларга 800 минг сўмдан тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди.