Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кўксаройда кўчат экди — фото
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 март куни Кўксарой қароргоҳида кўчат ўтқазди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Туркия етакчилари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

Маълумот учун, 2022 йил икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганига 30 йил, Стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига 5 йил тўлди.

Ушбу ниҳол ҳамкорлик ривожида янги давр бошланаётгани, эзгу ниятларнинг рамзи бўлди. Мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарлари эккан дарахтлар ҳам бор.

Аввалроқ Туркия президенти ва унинг рафиқаси Ўзбекистонга келгани ҳамда уларни Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинганди.