Зангиотанинг собиқ «замҳокими» қидирувга берилди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, Зангиота тумани ҳокимияти мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Ж.У.га кодекснинг 167, 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-модда (Мансаб сохтакорлиги)лари билан айблов эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.

Маълумот учун, у 2022 йил 10 январь куни саноатни ривожлантириш капитали қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосар вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилганди.

Аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ проректори қидирувга берилганди. Шунингдек, Тошкентда ўта оғир жиноят содир этган эркак қидирувга берилгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023