Алишер Усмоновнинг самолёти ЕИдан Тошкентга учгани аниқланди — фото

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг «Airbus A340» самолёти Европа Иттифоқи томонидан ўрнатилган санкцияларга қарамай, парвозни амалга оширгани маълум қилинди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Усмоновнинг 370 йўловчига мўлжалланган мазкур самолёти Мюнхендан 28 февраль оқшомида учиб кетган ва шу куни тунда Тошкентга қўнган. Ўзига хос кўринишга эга самолёт нархи 350 миллион доллардан 500 миллион долларгача баҳоланган. АҚШ Ғазначилигига кўра, у Россиядаги энг йирик хусусий самолётлардан бири ҳисобланади. Cамолёт рақами «М-IABU» бўлиб, у «I’m Alisher Burhanovich Usmanov» (Мен Алишер Бурҳонович Усмонов) деб аталади.

Фото: «JETPHOTOS»

Таъкидланишича, «Airbus A340» парвози Европа Иттифоқининг парвозларни тақиқлаши ва Усмонов санкциялар рўйхатига қўшилган кунининг эртасига амалга ошган. Иккинчи парвозда самолёт Италиянинг Флоренция шаҳридан жўнаб кетган ва Туркманистон узра транспондер сигнали йўқолиб қолган пайтда ҳам Ўзбекистон томон йўл олган.

Инфографика: «The Guardian»

Усмоновнинг расмий вакили миллиардерга қарши санкциялар унинг Кремль билан муносабатлари ҳақидаги «нотўғри» тахминларга асосланганини айтиб, унинг активлари, жумладан, шахсий самолётлари миллиардерга қарши санкциялар жорий этилишидан анча олдин қайтариб бўлмайдиган ишончлиларга ўтказилганини қўшимча қилган.

«Биз санкцияларга қарши ҳаракат бўлганини рад этамиз.  ‘М-IABU’ самолёти жаноб Усмоновга тегишли эмаслиги ёки унинг назоратида эмаслигини ва миллиардер ундан фақат ижара шартларида фойдаланиши мумкинлигини инобатга олсак, унга нисбатан қўлланилган индивидуал санкциялар билан боғлиқ ҳолда самолёт парвозини тақиқлаш учун қонуний асос йўқ.

Самолёт парвози қоидаларига риоя қилиш бўйича батафсил ҳуқуқий таҳлилимиз натижасида ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмади. Бизга маълум бўлишича, парвоз самолёт учиб кетган давлатнинг ваколатли органининг рухсатига мувофиқ амалга оширилган», — деган расмий. Шуниндгек, у рейсларнинг бирида Усмонов бор-йўқлиги ҳақидаги сўровга жавоб бермаган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев