Бугун оқшоми. ГАИларни суратга олишга қарши чиққан Светлана Ортиқова, давлат идораларига тақиқланган харидлар, Қозоғистондаги қўйлар ўртасида гўзаллик танлови

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Шахсий фикр: Светлана Ортиқова ГАИ ходими хизмат фаолияти суратга олинишига қарши чиқди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Ички ишлар вазирлиги ходимларини суратга олиш қонун лойиҳаси таклифи бўйича фикр билдирди. У ўз розилигисиз бирор инсонни суратга олиш нотўғри иш эканини таъкидлаган.

Фото: «Bugun.uz»

Ўринбосар ГАИ ходими хизматини яхши ёки ёмон бажаришини иккинчи ўринга қўйиб, ҳозир кўчада юриш хавфли эканини айтган.

«ГАИ ходими хизматини яхши бажарадими, ёмонми иккинчи масала. Ҳозир кўчада юриш қанчалик хавфли. Шахсий фикрим, ходим ишга чиқса ва қонуний талаб билан хизматини қилса уни видеога олиш нотўғри. Ўзидан сўрамасдан суратга олинишига қаршиман», — деди Светлана Ортиқова.

Светлана Ортиқованинг фикрича, ЙПХ ходимлари ҳам ҳимоя остида бўлиши керак. «Шан, қадр-қиммат дахлсиз ва конституция билан ҳимоя қилинади. Йўл-патруль хизмати ходими ҳам фуқаро, уни ҳам ҳимоя қилиш керак. Бу менинг фикрим», — дейди у.

Бош прокурор ўринбосарининг фикрларига айрим блогерлар қарши чиқди. Хусусан, блогер Нурбек Алимов ўз Telegram каналида унинг фикрларига бандма-банд муносабат билдирган.

«Менимча, ГАИ ҳодимини профессионал деб қарайдиган бўлсак, бу ерда у ўз ишини яхши бажарадими ёмон бажарадими бу иккинчи масала эмас. Айнан биринчи масаладир», — деб ёзади блогер.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов эса ушбу хабарга ўз карикатураси билан муносабат билдирди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Тиббиёт ходимларига ҳижобда юришга рухсат берилди. Бу 2016 йилда тақиқланганди. UPD: кейинчалик бу хабар рад этилди.

Фото: «Topish.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирининг (Беҳзод Мусаев) буйруғига асосан, тиббиёт ходимларига ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш бўйича тақиқ олиб ташланди. Бу бўйича тақиқ ўша пайтдаги соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимовнинг (у ҳозирда вазир ўринбосари ҳисобланади) 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан ўрнатилган. Эндиликда ушбу буйруқ бекор қилинган.

Ушбу хабарни дайжестга қўшиб бўлганимиздан сўнг ССВ бу хабарни рад этиб чиқди. Вазирлик узундан-узун матн билан кичкина бир гап айтди: бу хабар ёлғон.

Жамоат жойида мумкин, ҳатто энди тиббиёт ходимларига мумкин, лекин мактаб ўқувчиларига мумкинмасми? Андижонда ҳижобли ўқувчилар мактабга киритилма(ган)ди.

Андижон шаҳридаги мактабларнинг бирида ҳижобли ўқувчилар мактабга киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.

Вилоят ХТБ мазкур воқеа 2021 йилнинг сентябрь ойида содир бўлгани ва бу бўйича тушунтириш берилганини маълум қилди. Бошқарманинг қўшимча қилишича, қизларга рўмолда келишга рухсат бор, аммо у бошнинг орқа томонига ўралган бўлиши керак.

«Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан мактаб маъмуриятига мазкур қарордаги миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилганлиги тушунтирилиб, мактаб маъмуриятига одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида огоҳлантириш берилди», — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан видеоселектор ўтказди. Унда қатор масалалар кўриб чиқилди, уларга қисқача тўхталамиз.

Президент валюталарнинг кескин ошиши ҳақида: «Бу борада халқимизда ортиқча хавотир ёки безовталик бўлмаслиги керак. Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли».

Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналар ҳақида: тадбиркорларга хомашё сотиб олиш ва айланма маблағлар учун қўшимча 10 триллион сўм «револьвер» кредитлар ажратилади; янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди; ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади; дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмайди; банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди.

Шакар нархининг кескин ошиши ҳақида: «Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?». Шунинг учун вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса, ун, шакар ва ёғнинг нархини жойларда юриб ўрганади ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб боради.

Иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттириш ҳақида: Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш; бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

Йиғилишдан бошқа хабарлар:

  • Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади;
  • Президент мутасаддиларга қатор давлатларнинг ишлаб чиқариш занжирига қўшилиш бўйича топшириқ берди.

Хўш, оламда нима гап?

Россия президенти Владимир Путин ва мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида кескинлик кузатилмоқда. Бу ҳақда «New York Times» хабар берди.

Путиннинг ёрдамчилари унга нотўғри маълумот бермоқда ва Украинадаги урушда ҳалок бўлаётган рус аскарларининг ҳақиқий сонини очиқламаяпти. АҚШ разведкаси дезинформациялар Путин ва унинг мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида ишончсизликни кучайтириб, зиддиятга олиб келганини маълум қилган.

АҚШ расмийларининг фикрича, Путиннинг пандемия даврида қаттиқ тартибда изоляциялангани ва маслаҳатчиларни очиқчасига қоралашга тайёрлиги Россия ҳарбий муваффақиятлари ҳақида тўлиқ бўлмаган ҳисоботларни олишга сабаб бўлган. Шунингдек, Россия президенти Украинадаги урушга муддатли ҳарбий чақирувдагилар жалб қилингани ва уларнинг кўпчилиги ҳалок бўлгани ҳақида хабари йўқлиги келтирилган.

Қозоғистонда гўзаллик танлови бошланди. Қатнашаман деб шошманг, танлов қўйлар орасида.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида илк бор қўйлар орасида гўзаллик танлови бошланди. У «Овца-2022» деб номланади.  Танлов тўғрисидаги эълон «Вечерний Талдыкорган» газетаси саҳифаларида эълон қилинган, нашрда чорвадорлар орасидан қатнашаётган ҳакамлар ҳайъати аъзолари рўйхати ҳам келтирилган.

Фото: «lochness-jewels.com»

Унда шаҳарда яшовчи барча кўнгилли фермерлар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун уларнинг ҳар бири 10 000 тенге (240 минг сўм атрофида) миқдорида сармоя киритиши керак. Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар танлов ташкилотчиларига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиши мумкин. Мусобақанинг мукофот пули ҳақида маълумот берилмаган. Танловнинг финал босқичи эса июль ойида бўлиб ўтади.

Агарда танлов натижалари сизга қизиқ бўлса, Telegram’даги расмий каналимизда ушбу хабарнинг остига изоҳ қолдиринг, агар жавобингиз ижобий бўлса, биз уни албатта эълон қиламиз.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023