Италия Усмоновнинг 670 минг долларлик зирҳли машинасини мусодара қилди — фото

Италияда солиқ полицияси россиялик олигарх Алишер Усмоновга тегишли 670 минг долларлик зирҳли «Mercedes-Maybach» автомашинасини мусодара қилди. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берди.

Фото: «The Times»

Келтирилишича, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи санкциялари остида бўлган Усмонов ўзининг беш тонналик зирҳли «Maybach Mercedes S650 Guard VR10» русумли автомашинасини 2018 йилда Сардинияда 600 минг евродан ортиқ миқдорга сотиб олган. Бир пайтлар Британиянинг энг бой одами ҳисобланган Усмонов аллақачон Сардиниядаги 17 миллион евролик вилласи ва 66 миллион евролик активлари бўлган олти компаниядан айрилган.

Италия расмийлари томонидан мусодара қилинган машина турли ҳужумдан ҳимоя қилади. «Mercedes» ушбу автомобиль зирҳли қопламага эга пол панелини ўз ичига олиши ва бир вақтнинг ўзида иккита қўл гранатаси портлашига қарши туришини тушунтирган.

Таъкидланишича, ҳужум пайтида ҳайдовчи ёки йўловчи огоҳлантириш тугмасини босиши мумкин. Машинадаги овоз кучайтиргич тизими эса йўловчиларга ташқи дунё билан мулоқот қилиш имконини беради. Автомобиль салонида газ ҳужуми бўлган тақдирда, ички ҳаво таъминоти ўрнатилган, машина шиналари эса туширилган ҳолатда ҳам ишлатишга мўлжалланган.

Фото: «autoevolution.com»
Фото: «autoevolution.com»
Фото: «autoevolution.com»
Фото: «autoevolution.com»
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди