Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиш санаси эълон қилинди

Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда Президентнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мамлакатда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган эътибор ва эҳтиром янада ортиб бормоқда. Давлатда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, хонадонлардаги файз ва қут-баракани халқ, аввало, Яратганнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва миннатдорлик билан қабул қилмоқда.

«Айниқса, аҳиллик, ўзаро бирдамлик ва маънавий поклик фазилатлари улуғланадиган қутлуғ Рамазон ойини эл-юртимиз доимо катта хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда. Ушбу муборак кунларда инсон қадрини улуғлашга, оила ҳамда маҳаллага меҳр ва эътиборда бўлиш, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга ёрдам ва саховат кўрсатишга қаратилган савобли амаллар янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, меҳр-оқибат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик тамойилларини ҳамда маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда ушбу муборак ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, шукроналик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, мамлакатдаги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаш, оилалар ҳамда маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М.Камилов зиммасига юклансин», дейилади қарорда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023