Самарқандда хусусий боғча тарбияланувчиси калтаклангани айтилмоқда
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган, Самарқанд шаҳридаги «Baby Land» хусусий боғчасида тарбияланувчига шикаст етказилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Келтирилишича, 24 март куни шаҳарнинг Суғдиёна масканида яшовчи И.Ш. вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги «Kids academy Baby Land» номли хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган.
31 март куни фуқаро И.Ш. Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, боғча тарбиячиси Д.И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Аввалроқ Самарқандда боғча тарбиячиси болалар танасига шприц тиққани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, боғча болалари танасига шприц тиққан аёлнинг шахси аниқланган.