Видео: Андижонда ҳижобли ўқувчилар мактабга киритилмадими?

Андижон шаҳридаги мактабларнинг бирида ҳижобли ўқувчилар мактабга киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги 6-мактабда ҳижоб кийган ўқувчилар мактабга киритилмагани акс этган видео тарқалди. Вилоят ХТБ мазкур воқеа 2021 йилнинг сентябрь ойида содир бўлгани ва бу бўйича тушунтириш берилганини маълум қилди.

Муносабатда келтирилишича, мактаб маъмуриятига одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида огоҳлантириш берилган.

«Андижон шаҳар халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилганда мактаб жамоаси томонидан ўқувчилардан Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 7-банди асосидаги мактаб формасида келиши талаб этилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан мактаб маъмуриятига мазкур қарордаги миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилганлиги тушунтирилиб, мактаб маъмуриятига одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида огоҳлантириш берилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Гулистон давлат университетига ҳижобли талабалар киритилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023