Ўзбекистонда 2022 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди
Мусулмонлари идораси ахборот хизмати 2022 йил учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори белгиланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, закот нисоби 34 миллион сўм этиб белгиланган. Шу билан бирга, унддан ортиқ маблағга эга бўлган киши, умумий миқдорнинг қирқдан бирини закот ниятида бериши айтилган.
Қуйида Фитр садақасининг миқдори бўйича маълумот берилган:
- 2 килограмм буғдой (10 000 сўм);
- 4 килограмм арпа (16 000 сўм);
- 2 килограмм майиз (100 000 сўм);
- 4 килограмм хурмо (160 000 сўм ).
Бунда одамлар ўз имкониятига қараб тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши етарли.
Таъкидланишича, Фидя миқдори бир кун учун 25 минг сўм, бир ойга эса, 750 минг сўм этиб белгиланди. Фидя миқдори — бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати миқдори ҳисобланади.
