Самарқандда талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлагани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд давлат университети ётоқхонасида талаба қиз бинонинг 9-қаватидан ўзини ташлагани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Воқеа 29 март куни тахминан тунги соат 02:00 да университет ётоқхонасида содир бўлган. У муасассасанинг кечки таълим йўналишида — 2-курсда ўқиган. Университет томонидан қизга журъатсиз, аммо тиришувчан деб баҳо берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодекисининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ вилоят прокуратураси «Bugun.uz»га қиз оғир тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этгани ҳақида маълумот берганди.